10 июл 18:26
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 329 турнири промоушен тарихидаги рекордни янгилади
Макгрегор ва Холлоуэй ўртасидаги жанг 12 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 329 турнирининг асосий жанги бўлади.
UFC президенти Дана Уайтнинг маълум қилишича, UFC 329 турнири учун чипта савдосидан тушган даромад ташкилот тарихидаги янги рекордни ўрнатди.
Бу хабарга Конор Макгрегор ҳам муносабат билдирди.
"Мухлисларга раҳмат! Мен қайтдим ва бу қизил шортиклининг адабини бериш вақти келди, болакай!" — деди ирландиялик жангчи.
Конор Макгрегор ва Макс Холлоуэй ўртасидаги жанг 12 июль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар