UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1

30 июл 10:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 330 турнири яна бир жангини йўқотди

Теглар :  UFC 330 Жефф Нил
Бизнинг вақт билан 16 август куни тонг саҳарда АҚШнинг Филадельфиясида Ислам Махачев - Йен Мачадо Гэрри оқшоми бўлиб ўтади.

Бир муддат аввал UFC 330 турнири кардидан Эрин Бленчфилд ва Жасмин Ясудавичус ўртасидаги даъвогарлик жанги ечилганди. Орадан бир ҳафта ўтиб, америкалик ярим ўрта вазн тоифаси вакили Жефф Нил ҳам мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлди. Натижада унинг ҳамюрти Чиди Нжокуани рақибсиз қолди.

Айни дамда ташкилот матчмейкерлари Нжокуани кардда қолдириш учун унга янги рақиб изламоқда. Бу ҳақда таниқли спорт инсайдери Марсел Дорфф хабар берди. Нилнинг жангдан нима сабабдан воз кечгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Жефф Нил жорий йилнинг феврал ойида сўнгги бешта жангидаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олганди (Урош Медичдан биринчи раундда нокаут билан енгилган). Чиди Нжокуани ҳам кетма-кет иккита жангда мағлубиятга учраганди: у Жейк Метьюсга бўғиш усули билан, Карлос Леалга эса ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берган.

Агар ўрнига янги рақиб топилмаса, 15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган турнир кардида ўн битта жанг қолади. Уларнинг орасида асосий воқеа – ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги: Ислам Махачев ва Йен Мачадо Гэрри ўртасидаги тўқнашувдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг