UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

01 янв 10:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC фахрийлари Дональд Серроне ва Нил Мэгни 2021 йилни мағлубият билан якунлашди

Кеча тунда АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида 2021 йилнинг сўнгги турнири ўтказилди.

FURY Pro Grappling 3 турнирида UFC фахрий жангчилари Дональд Серроне ва Нил Мэгни ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Грепплинг бўйича ўтган оқшомда ҳар икки номдор UFC жангчилари ҳам муддатидан аввал мағлубият аламини тотиб кўришди. 

"Ковбой" Серроне жангнинг 3 дақиқа 17 сонияси ўтиб бораётган бир паллада UFC енгил вазн тоифаси вакили Жо Солекига таслим бўлди. Солеки Дональдни бўғиб қўйди. Мэгни эса Хоаким Сильвага қарши жангда уч дақиқадан камроқ вақт туриб бера олди. Хоаким ҳам бўғиш усули билан Нилдан устун келган. 

Оқшомнинг марказий беллашувида биринчи енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Карла Эспарза Даниэль Келли билан тўқнаш келди. Жароҳат сабаб Эспарза жангни якунига етказа олмади ва натижада унга техник мағлубият ёзилди. 

FURY Pro Grappling 3 турнирининг қолган барча натижаларига тўхталадиган бўлсак, Шон Брэди, Клэй Гуида, Ренато Мойкано, Ники Род, Жонатан Пирсма, Алекс Касерес, Коди Хамра, Андре Петроски ва Жиллиан Робертсон рақибларини мағлубиятга учратган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг