UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0

21 ноя 14:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 198. Энг кўп гонорарга ким эга чиқди? (тўлиқ рўйхат)

Теглар :  UFC Fight Night 198
Бугун тонгда Лас-Вегас (Невада штати, АҚШ) шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 198 турнири иштирокчиларининг кафолатланган гонорарлари эълон қилинди.

Қизиғи шундаки, энг катта гонорар одатга кўра марказий жанг иштирокчиларига тегмаган. Марказий жангда октагонга кўтарилган ва очколар ҳисобига кўра Кетлин Вийерага имкониятни бой берган Миша Тейт 121 минг доллар гонорар билан рўйхатда иккинчи бўлди. Умумий суммадан 110 минг долларини у турнирда қатнашгани учун, қолган 11 мингини бир ҳафта аввал "аванс" сифатида олган эди. 

Оқшомнинг энг катта гонорари Рани Яхьяга насиб қилди. Рани 125 000 долларга эга бўлди. Яхья 52 000 долларни турнирдаги иштироки учун қўлга киритган бўлса, қолган ярмига эса жангдаги ғалабаси сабаб эга чиқди. 

Гонорар миқдори бўйича учинчи ўрин Миша Тейтдан устун келган Кетлин Вийерага насиб этди. У бугунги оқшомдан 106 000 доллар ишлаб олди. Тайла Сантос 98 500, Майкл Кьеза 96 000, Адриан Янез 94 500, Дэйви Грант 78 000, Жоанн Калдервуд эса 71 000 доллар гонорарга эга бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг