UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

30 апр 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 223 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Теглар :  UFC Fight Night 223
Хабар берганимиздек, бугун тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC Fight Night 223 оқшомининг марказий жанги енгил вазн тоифасида хитойлик Ядонг Сонг (20-7-1) ҳамда америкалик Рики Симон (20-4-0) ўртасида ўтказилди ва бешинчи раундда Чин юрти вакилининг муддатидан аввал қозонилган ғалабаси билан якунланди. 

Co-main event жангида ўрта вазн тоифаси вакили, бразилиялик Кайо Борральо навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Бу унинг UFC промоушенидаги кетма-кет эришган тўртинчи ғалабаси бўлди. Бу сафар у иккинчи раундда польшалик Михал Олексийчукни бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.

"Рус Рондаси" номи билан танилаётган россиялик Ирина Алексеева лигадаги дебют жангида биринчи раунддаёқ швейцариялик Стефани Эггердан устун келди. Шунингдек, бу оқшомда Родольфо Виейра, Фернандо Падилла ва Маркус МакГилар ҳам муддатидан аввал қозонилган ғалабаларини тантана қилишди.


UFC Fight Night 223 турнирининг барча натижалари:

Ядонг Сонг Рики Симонни техник нокаутга учратди (5-раунд, 1:10)

Кайо Борральо Михал Олексейчукни бўғиб қўйди (rear-naked choke) – (2-раунд 2, 2:49)

Родолфо Виейра Коди Брандэйжни бўғиш усули билан енгди (arm triangle) – (2-раунд 2, 1:28)

Фернандо Падилья Жулиана Эросани техник нокаутга учратди (1-раунд, 1:41)

Маркос Рожерио де Лима Вальдо Кортес-Акостани очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Трей Уотерс Жош Куинланни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27)

Мартин Будай Жейк Колльени очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Коди Дёрден Чарльс Жонсонни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27)

Ирина Алексеева Штефани Эггерни оғритиш усули билан мағлуб этди (kneebar) – (1-раунд, 2:11)

Маркус МакГи Жорни Ньюсонни бўғиш усули билан мағлуб этди (rear-naked choke) – (2-раунд, 2:03)

Жейми-Лин Хорт Хайли Кованни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг