UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 22:43Исроил Мадримов: "Мен Спенс эмасман. Бу менинг дивизионим" 0 22:35РАСМАН: Исроил Мадримов бокс юлдузи Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади 0 20:56Футзал. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Вьетнамни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди 0 20:36Навбат Душанбе "Катта Дубулға" турнирига. Терма жамоамиз Тожикистонга қандай таркибда боради? 0 20:15"Ринг қироли": Англиялик энг ёш чемпионнинг аянчли тарихи (Мутолаа учун) 0 19:52Жокович Надаль ҳақида: "Афсона билан ҳали 1-2 та турнирда учрашишга умид қиламан" 0 19:31Жон Жонс катта танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди 0 19:10АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 18:48Гэтжи Холлоуэй билан жанг ҳақида: "Афсусда эмасман" 0 18:27Шин Шимкентда муваффақиятли старт олди 0 18:06Майкл Чендлер Махачев - Порье жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:45U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди 0 17:24UFC Испаниядаги турнирини қачон ва қаерда ўтказиши айтилди 0 17:03The Ring P4P рейтинги янгиланди. Хейни рейтингни тарк этди, Мадримовнинг рақиби эса пешқадам 0

31 мар 11:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум

АҚШнинг Нью-Жерси штати Атлантик-Сити шаҳри навбатдаги UFC турнирига мезбонлик қилди.

Мусобақа ташкилотчилари бугунги оқшомда бошқалардан ажралиб турган жангчилар номини ошкор қилишди. Яъни, бонуслар кимларга насиб қилганини очиқлашди. Туркиялик Ибо Аслан ҳамда швециялик Антон Туркал тўқнашуви бугунги турнирнинг энг яхши жанги деб топилди. Аслан жангнинг учинчи раундида рақибини техник нокаутга учратди. Ҳар иккала жангчи ҳам кафолатланган гонорарга қўшимча 50 000 долларлик бонус чекини ҳам қўлга киритишди. 

Шунингдек, бугунги турнирда кўрсатган ёрқин жанглари учун америкаликлар Нэт Ландвер ва Деннис Бузукья ҳам 50 минг долларлик мукофот пулига лойиқ кўрилган. Нэт жангнинг биринчи раундида ҳамюрти Жамалл Эммерсни, Бузукья эса учинчи раундда Коннор Мэттьюсни нокаутга учратди. 

UFC босслари бу сафар биринчи раундда рақибидан устун келган Нурсултон Рўзибоевга бонус беришни исташмади. Рўзибоев промоушендаги илк жангини ҳам биринчи раундда нокаут билан якунлаган ва ўшанда 50 минг доллар бонусни қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг