UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 09:23Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0

12 янв 10:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 249 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 2025 йилдан ўрин олган илк UFC турнири ўтказилди.

UFC Fight Night 249 турнирининг марказий жанги аёллар минимал вазн тоифасида ўтказилиб, реванш мақомидаги баҳсда Маккензи Дерн беш йил аввалги мағлубият учун Аманда Рибасдан муносиб тарзда қасос олди. Рефери Марк Смит учинчи раунд якунланишига уч сония қолган бир пайтда жангни тўхтатди. Америкалик аралаш яккакураш устаси оғритиш усули билан бразилиялик рақибасини таслим бўлишга мажбур этди. 

Оқшомнинг ко-мэйнивент жангида аргентиналик яримўрта вазн тоифаси вакили Сантьяго Понзиниббио учинчи раундда Гайаналик Карлстон Харрисни техник нокаутга учратди. Бу билан у икки мағлубиятли сериясига барҳам берди. 

Асосий кард доирасидаги жангда россиялик ўрта вазн тоифаси вакили Роман Копилов жанг якунланишига икки сония қолган бир пайтда америкалик Крис Кёртисни оёқда бошга берган зарбаси билан нокаутга учратди. 

Тожикистон бургути Нурулло Алиев 2025 йилни ғалаба билан бошлаб олди. У Жо Солецкига қарши кечган уч раундлик тўлиқ жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, россиялик аралаш яккакураш усталари Магомед Гаджиясулов ва Виктория Дудакова бугунги турнирда мағлубият аламини тотиб кўришди. Яримоғир вазн тоифаси вакили бўлган Магомед бразилиялик Бруно Лопесга имкониятни бой бериш асносида фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Биринчи енгил вазн тоифасида жангларини ўтказиб келаётган Дудакова эса иккинчи раундда америкалик Фатима Клайнга техник нокаут билан ютқазди.

Шунингдек, бугунги турнирда Сезар Алмейда, Пунахили Сориано, Фелипе Бунес, Марко Тулио ва Жейкоб Смит рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг