UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

08 ноя 10:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 264 турнири иштирокчилари тарозига чиқди, бир жангчи вазн қила олмади

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Fight Night 264 оқшоми иштирокчилари анъанага кўра расмий тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимида ҳозир бўлишди. Кечанинг асосий жанги яримўрта вазн тоифасида бразилиялик Габриэль Бонфим ҳамда Ямайка шарафини ҳимоя қилаётган Рэнди Браун ўртасида ўтказилади. Ҳар икки жангчи белгиланган вазн меъёрини бажарди. Бонфим – 77.34 кг, Рэнди Браун 77.56 кг тош босди.  

Бир жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Исмаэль Бонфим енгил вазн тоифаси учун белгиланган лимитдан 5 фунт (2.27 кг) кўп тош босди. Энди у гонорарининг 25 фоизини рақиби Крис Падиллага беради. UFC Fight Night 264 турнири кардидан жами 12 та жанг ўрин олган. 


UFC Fight Night 264 тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Габриэль Бонфим (77.34 кг) – Рэнди Браун (77.56 кг)

Жозеф Моралес (56.7 кг) – Мэтт Шнелл (57.15 кг)

Урош Медич (77.56 кг) – Муслим Салихов (77.56 кг)

Исмаэль Бонфим (73.03 кг)* – Крис Падилла (70.31 кг)

Кристиан Лерой Данкан (83.91 кг) – Марко Тулио (84.13 кг)


Прелим кард жанглари

Хайдер Эмил (65.99 кг) – Жамалл Эммерс (65.77 кг)

Раони Барселос (61.69 кг) – Рики Симон (61.46 кг)

Жаклин Кавальканти (61.46 кг) – Майра Буэно Сильва (61.46 кг)

Макс Гименис (116.39 кг) – Жош Хокит (107.05 кг)

Дениз Гомес (52.16 кг) – Тиша Пеннингтон (51.93 кг)

Майлс Жонс (61.46 кг) – Даниэль Маркос (61.69 кг)

Жексон МакВей (87.77 кг) – Закари Риз (87.99 кг) – келишув бўйича вазн (88.45 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг