UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

21 июн 11:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 279 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди

UFC тарихидаги тўртинчи твистер муаллифига айланган Қирғиз Республикаси вакили, ташкилот дебютанти Муртазали Магомедов илк тарихий ғалабасидаёқ бонусга эга чиқди.

ММАда мағлубиятсиз одимлаётган ён қўшнимиз Лас-Вегасдаги UFC Fight Night 279 турнирида Мелсик Багдасарянни жангнинг 77-сониясидаёқ мағлубиятга учратди. Муртазали ушбу ғалабаси учун қўшимча 100 000 долларлик мукофот чекини қўлга киритди.

"Оқшом чиқиши" учун иккинчи бонус тадбир хедлайнери, анголалик Манель Капега насиб этди. У потентциал даъвогарлик жангида япониялик Киоджи Хоригучини учинчи раундда техник нокаутга учратди.

"Оқшомнинг энг яхши жанги" иштирокчилари Винишиус Оливейра ва Андре Фили бўлиб, уларнинг ажойиб тўқнашуви иккинчи раунд тугашига тўрт сония қолганида бразилияликнинг техник нокаутлик ғалабаси билан якунланди.

Шунингдек, Навахо Стирлинг, Леван Чохели, Кристиан Родригес ва Беатрис Мескита муддатидан олдин ғалаба қозонгани учун 25 000 доллардан бонус олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг