06 апр 10:29
Янгиликлар
"UFC жангчилари арзимаган пул учун калтак ейди, улар ўз ҳуқуқлари учун кураша олмайди"
Оғир вазн тоифасида янги зеландиялик UFC собиқ жангчиси Марк Хант ўзи жанг қилган собиқ лигасини танқид қилди, шунингдек, у америкалик видеоблогер Жейк Полнинг сўзларини эътиборга олиб, спортчиларнинг маошларига тўхталиб ўтди.
"UFC жангчилари октагонга кириб, арзимаган пул учун калтак ейди. Улар ҳатто ўз ҳуқуқлари учун кураша олмайдилар. Бизнесни қандай бошқаришни биладиган бир йигит (Жейк Пол) бор. Мен бошқа жангчиларни кўриб, "О, Худо, у ўзи билан хоҳлаган ишни қиладиган компания билан шартнома имзолади", деб ўйлайман.
Жейк Пол, кўплаб йигитлар каби, буни муҳокама қиляпти, бу яхши. У боксда кўп пул ишлаб топгани яхши, чунки бу UFC жангчилари қандай эксплуатация қилинишини кўрсатиб беради", - деди Хант The Casual Fan Experience YouTube каналига берган интервьюсида.
Фикрлар