UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0 11:55Юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида Топ-3`дан жой олишди 0 11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичли Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0

14 фев 19:15
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC Махачевга қаттиқ «зарба» берди. Улар Исламни энг зўр жангчи номидан «чопишди»

UFC 284 кечаси якунланди, бироқ унинг ортидаги муаммолар якунланмади.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий жангида P4P рейтингининг етакчилари Ислам Махачев ва Алекс Волкановски биринчи рақам бўлиш учун жанг қилишди. Бу жанг ғолиби P4P рейтингини бошқариши лозим эди. Ушбу жангда Ислам рақибини мағлуб этди. Жанг якунидан сўнг Ислам энди биринчи эканлигини маълум қилди. Аммо, лекин, бироқ... Бугун ҳаммаси ўзгарди.

Бугун UFC янгиланган рейтингни эълон қилди. Бироқ Махачев биринчи ўриндан жой олмади. Мағлуб бўлган Алекс ҳамон пешқадам эди. Бу эса жуда кутилмаган воқеа бўлди. Чунки Ислам айнан шунинг учун Австралияга Алекснинг уйига келганди. У келажаги учун таваккал қилди, у Хабибдан сўнг рейтинг етакчиси бўлган иккинчи россиялик бўлиши лозим эди. Айнан Волкановски устидан қозонилган ғалаба унга биринчиликни бериши шарт эди. Бироқ унга беришмади, нега???

Сабаблар етарли ҳам бўлиши мумкин. Мисол учун, ҳакамларнинг қарорлари. Баъзи бир UFC юлдузлари айнан Алекс ушбу жангда ғалаба қозонди деб фикр билдирди. Даниэль Кормье, Чейл Соннен ва Жо Роган ғалабани ярим енгил вазн чемпионига беришди. Шунингдек, Алекс ўзининг вазнида жанг қилмади, бироқ енгил вазнда ҳам яхши жанг қилди. Шу сабабли ташкилот ундан биринчиликни олиб қўймаган бўлиши мумкин.

Бироқ танганинг иккинчи томони ҳам бор. Баъзи манбаларда, Ислам ва Уайт ўртасида низо келиб чиққани хабар берилмоқда. Жангга оз муддат қолганида Ислам UFC'ни жангни кам тарғиб қилганликда айблаганди. Бунинг жавобига эса Дана биринчи матбуот анжуманида Исламни исмини унутиб қўйди. Кейин эса уни юртига «тош отган» ҳолда кескин жавоб қайтарди. Умуман олганда, Дана Австралияга умуман ташриф ҳам буюрмади. Бу ҳам Исламнинг пастда қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Якуний ва энг ёқимсиз вариант — бу Исламнинг вазн ташлаш маросимидан сўнг фойдаланган дориси бўлиши мумкин. UFC жангчиси Ден Хукер шов-шув кўтариб, Махачевни вазн ўлчаш маросимидан сўнг тикланиш учун томчиларидан ноқонуний фойдаланганликда айблади. Шунингдек, Волкановски Исламнинг фирибгарлигига ҳам ишора қилди ва журналистлар энди доғистонликларнинг фотосуратларида инекция изларини фаол равишда қидирмоқдалар. Шу сабабли ҳам UFC унга биринчиликни бермагандир. Балки промоушен ҳақиқатдан ҳам бир нимани билади. Энди бўёғини вақт кўрсатади. Кўрамиз ва кузатамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг