UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0

14 апр 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC мутахассиси Чимаевнинг ғалабасини уч йил олдин башорат қилган: "Ижтимоий тармоқлар буни унутмайди..."

UFC мутахассиси Брайан Стэнн швециялик жангчи Хамзат Чимаев ҳақида гапирди.

"Бу ишимизнинг бир қисми. Кўп одамлар билан суҳбатлашасиз, вақти-вақти билан жанг натижасини тўғри башорат қилишга муваффақ бўласиз ва ижтимоий тармоқлар буни унутмайди.

Уч йил олдин UFC жангчилари билан машғулот ўтказгандим. Улар Чеченистондан келган ажойиб йигит ҳақида гапириб беришган эди. Унда ғалаба руҳияти борлигини айтишди. Сўнг улар менга: "Навбатинг келса чиқасан. Бошқа ҳеч ким у билан жанг қилишни хоҳламайди", — дейишди. 

Ҳар бир спорт залида бундай йигитлар бор. Менимча, у ўз менталитетида ҳам бу руҳ борлиги учун шундай даражага эришди. Агар натижанг 10-0 бўлса, дивизионнинг иккинчи ўрнида турувчи жангчига қарши октагонга кўтарилишга арзийсан. Бу жуда катта қадам. Бу имкониятлардан қисқа фурсатда фойдалансанг, UFC'га сенинг иштирокинг керак бўлади. Гилберт Бёрнс кучли зарбага эга ва исталган пайтида уни нокаут қила олиши мумкин эди. Чимаев 15 та жанг ўтказгандан сўнг, нималар қилишини тасаввур ҳам қила олмайман", — деди Брайан Стэнн.

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев UFC 273 турнирида бразилиялик Гилберт Бёрнс устидан ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг