27 мар 10:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC мухлислари учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди
20 июль куни UFC ўзининг навбатдаги Fight Night турнирини ташкил этади.
Ҳозирча мусобақанинг манзили ҳамда марказий жанги эълон қилинмаган.
Аммо грузиялик Георгий Кокиашвили тарқатган хабарга кўра, мусобақа доирасида ярим енгил вазн тоифасида британиялик Арнольд Аллен (19-3-0) октагонга чиқади. Унга ўша куни грузиялик Гига Чикадзе (15-3-0) рақиблик қилади.
Маълумот учун, Аллен ярим енгил вазн тоифаси рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. У ўзининг сўнгги жангида россиялик Мовсар Евлоевга имкониятни бой берган. Чикадзе эса рейтингда саккизинчи поғонани банд этган.
Ҳавола :
Манба : VestnikMMA
Фикрлар