12 май 16:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC Нурсултон Рўзибоевнинг жангини расман эълон қилди (+ПОСТЕР)
27 июнь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида UFC Fight Night турнири ўтказилади.
Ушбу турнирда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам жанг қилиши ҳақида хабар қилинганди.
UFC бу ҳақида расман анонс қилди. Спортчимиз Бокудаги турнирда Россия вакили Андрей Пульяев билан баҳс олиб боради.
Оқшомнинг марказий жанги озарбайжонлик енгил вазн тоифаси вакили Рафаэль Физиев ва мексикалик Мануэль Торрес ўртасида кечади.

Ҳавола :
Манба : UFC Eurasia
Фикрлар