UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0

25 июн 06:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ABC 5`нинг барча натижалари: Марказий жангда Топурия ютди, Жумагулов ва Ражабовда мағлубият + ФОТО

Бугун тунда АҚШнинг Жексонвилл шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC on ABC 5 оқшомининг марказий жанги ярименгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда асли грузиялик, ҳозирда Испания шарафини ҳимоя қилаётган, UFC рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган Илия Топурия америкалик Жош Эмметтга қарши октагонга кўтарилди. Жош дивизионнинг бешинчи рақамли жангчиси эди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда Илия ҳакамларнинг якдил қарори билан 50-44, 50-42, 49-45 ҳисобларида ғалаба қозонди. Бу Топуриянинг кетма-кет қозонган олтинчи ғалабаси бўлди. Унинг ММАдаги рекорди 14:0 кўринишига келди.

 

Илия Топурия жангдан кейинги интервьюсида навбатдаги рақиби сифатида Александр Волкановски ва Яир Родригес жанги ғолибини кўришни истаётганини айтди. Бу икки жангчи 8 июль куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 290 турнири доирасида ўзаро тўқнаш келишади.

UFC on ABC 5 турнирининг ко-мэйнивент жанги аёллар енгил вазн тоифаси дивизионида бразилиялик Аманда Рибас ҳамда америкалик Мэйси Барбер ўртасида бўлиб ўтди. Унда Барбер иккинчи раундда рақибасини техник нокаутга учратди.

Қозоғистонлик Жалгас Жумагулов навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди. У ҳакамларнинг айри қарори билан Жошуа Ванга ютқазиб қўйди. Ҳакамларнинг икки нафари Ван, учинчиси Жалгаснинг ғалабасини таъминлаган. Тожикистонлик Лоик Ражабов эса иккинчи раундда Матеуш Ребецкига техник нокаут билан ютқазиб қўйди. Дэвид Онама ва Брендан Аллен ўз жангларини муддатидан аввал ғалаба билан якунлашди.

UFC on ABC 5 турнирининг барча натижалари

Прелим жанглар:

Седрик Думас Коди Брандэйждан устун келди (30-27, 29-28, 30-27);

Жек Женкинс Жамалл Эммерсни мағлуб этди (27-30, 29-28, 29-28);

Чепе Марискал Тревор Пикни енгди (30-27, 30-27, 30-27);

Жошуа Ван Жалгас Жумагуловни мағлубиятга учратди (28-29, 29-28, 29-28);

Табата Риччи Жиллиан Робертсонни таслим этди (29-28, 29-28, 30-27);

Матеуш Ребецки Лоик Ражабовни иккинчи раундда техник нокаутга учратди (2:36);

Рэнди Браун Веллингтон Турман устидан зафар қучди (29-28, 29-28, 29-28);

Нил Мэгни Филип Роудан устун келди (29-28, 28-29, 29-28).


Асосий кард:

Брендан Аллен Бруно Сильвани биринчи раундда бўғиш усули билан таслим этди (4:39);

Дэвид Онама иккинчи раундда Габриэль Сантосни нокаутга учратди (4:13);

Остен Лэйн ва Жастин Тафа жанги биринчи раундда кўзга бармоқлар билан жароҳат етказилгани учун ўтказилмаган деб топилди (0:29);

Мэйси Барбер Аманда Рибасни иккинчи раундда техник нокаутга учратди  (3:42).


Оқшомнинг асосий жанги:

Илия Топурия Жош Эмметтни очколар ҳисобида мағлуб этди (50-44, 50-42, 49-45).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг