UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1

28 июл 08:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ABC 9 гонорарлари маълум. Гусков ўзи нокаут қилган Криловдан 6 баробар кам гонорар олди

Хабарингиз бор, шанба оқшомида БАА пойтахти Абу-Даби шаҳридаги "Этихад Арена"да навбатдаги UFC турнири ўтказилган эди.

Ушбу оқшом иштирокчиларининг гонорарлари маълум бўлди ва қизиғи шундаки, Богдан Гусков томонидан биринчи раунддаёқ нокаутга учратилган Никита Крилов собиқ UFC чемпиони Петр Ян, шунингдек, Шара Буллет, Муслим Салихов ва бошқа жангчилардан кўп гонорарга эга чиққан. Криловдан фақат асосий жангда мағлубиятга учраган Роберт Уиттакер кўпроқ гонорар олган – 571 000 доллар!

Sporty Salaries берган маълумотга таянадиган бўлсак, Богдан "Царевич" Гусков Никита Криловга қарши ёрқин жангидан 64 500 АҚШ доллари ишлаб олган. Ушбу сумманинг 30 000 доллари жанг, яна шунчаси ғалаба ва 4 500 доллари ҳомийлар томонидан бериладиган бонуслар ҳисобига тўғри келади. Крилов эса Гусковга қараганда деярли олти баробар кўп гонорар ишлаб олди – 371 000 доллар (350 000 – жанг учун, 21 000 – ҳомийлар тўлови).

UFC on ABC 9 турнирининг Топ-10 гонорарлари: 

Роберт Уиттакер – 571 000

Никита Крилов – 371 000

Марк-Андре Баррио – 366 000

Муслим Салихов – 311 000

Ренье де Риддер – 266 000

Дэйви Грант – 261 000

Брайс Митчелл – 235 000

Табата Риччи – 216 000

Петр Ян – 211 000

Саид Нурмагомедов – 161 000

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг