UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0

27 июл 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ABC 9 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди?

Богдан Гусков рақибини нокаут қилган Абу-Дабидаги UFC on ABC 9 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди.

Америкалик ярименгил вазн тоифаси вакили Стивен Нгуен ташкилотнинг иккита рекордини янгилаши ортидан 50 000 долларлик мукофот пулига эга чиқди. У биринчи раунднинг ўзида мезбонлар вакили Муҳаммад Яхёни беш маротаба нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Иккинчи раундда ҳам бу ҳолатни яна бир бор такрорлади. Рақибининг чап кўзида даҳшатли гематома хосил бўлгач, шифокорлар жангни тўхтатишга буйруқ беришди. 

Ҳам битта жанг, ҳам битта раунддаги нокдаунлар сони бўйича Нгуен UFC рекордини янгилади. Бундан аввалги 5 та нокдаундан иборат рекорд Жереми Стивенсга тегишли эди. У 8 йил олдин Гилберт Мелендесга қарши кечган уч раундлик жангда ушбу рекордни ўрнатган эди.

Ёрқин жанг учун бериладиган иккинчи бонус россиялик яримўрта вазн тоифаси вакили Муслим Салиховга насиб этди. 41 ёшли Салихов 42 сонияда бразилиялик Карлос Леални нокаутга учратди. Ўрта вазн тоифаси вакиллари Шарабутдин Магомедов ва Марк-Андре Баррио ўртасидаги тўқнашув эса турнирнинг энг яхши жанги деб топилди. Ҳар икки жангчи 50 минг долларлик бонусни қўлга киритишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг