UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

04 авг 23:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 50 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди (Барча натижалар)

Теглар :  UFC on ESPN 50
6 август тонгида АҚШнинг Нашкилл шаҳрида UFC on ESPN 50 мусобақаси ўтказилади.

Мусобақанинг марказий жангида энг енгил вазн рейтингида тўртинчи рақамли жангчи, америкалик Кори Сэндхаген еттинчи ўриндаги Роб Фонт билан тўқнаш келади.

Co main event'да эса аёллар ўртасида минимал вазнда UFC собиқ чемпиони Жессика Андраде енгилмас Татьяна Суарес билан жанг қилади.

Шунингдек, мусобақа доирасида қозоғистонлик Асу Алмабаев UFC'даги дебют жангини ўтказади. Унга ўзбекистондик UFC собиқ жангчиси Зарруҳ Адашевнинг собиқ рақиби Одес Осборн қаршилик қилади.

Бугун мусобақа иштирокчилари расмий вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди.

Асосий кард:

Марказий жанг, келишилган вазнда (- 63,5 кг): Кори Сэндхаген (63,27 кг) vs Роб Фонт (63,04 кг)

Аёллар ўртасида минимал вазнда: Жессика Андраде (52,38 кг) vs Татьяна Суарес (52,38 кг)

Ярим оғир вазнда: Дастин Жейкоби (92,98 кг) vs Кеннеди Нзечакву (92,98 кг)

Ярим енгил вазнда: Диего Лопес (65,99 кг) vs Гэвин Такер (65,77 кг)

Ярим оғир вазнда: Таннер Босер (92,75 кг) vs Алекса Камур (92,53 кг)

Енгил вазнда: Игнасио Бахамондес (70,76 кг) vs Людовит Клайн (70,76 кг)

Прелим кард:

Энг енгил вазнда: Кайлер Филлипс (61,23 кг) vs Раони Барселос (61,46 кг)

Ярим ўрта вазнда: Жеремая Уэллс (77,33 кг) vs Карлстон Харрис (77,11 кг)

Ярим енгил вазнда: Билли Куарантилло (65,77 кг) vs Дэймон Жексон (65,99 кг)

Ўта енгил вазнда: Коди Дарден (56,92 кг) vs Жейк Хадли (57,15 кг)

Ярим енгил вазнда: Шон Вудсон (66,22 кг) vs Деннис Бузукжа (66,45 кг)*

Ўта енгил вазнда: Оде Осборн (56,92 кг) vs Асу Алмабаев (56,92 кг).

* Деннис Бузукжа белгиланган вазн меъёрини бажара олмади ва гонорарининг 20% миқдорида рақибига ўтказилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг