UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

30 мар 07:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 64 турнирининг асосий жанги тўлиқ давом этди + ФОТО

Бироз аввал Мексика пойтахти Мехико шаҳрида навбатдаги UFC турнири якунига етди.

UFC on ESPN 64 оқшомининг асосий жанги ўта енгил вазн (57 кг) тоифасида Лиганинг собиқ чемпиони, мексикалик Брэндон Морено австралиялик Стив Эрцегга қарши октагонга чиқди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда Морено ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар (49-46, 49-46, 49-46) эвазига ғалаба қозонди.

Бу 31 ёшли мексикаликнинг профессионал ММА фаолиятидаги 23-ғалабаси бўлди. Ҳисобида 8 мағлубият ва 2 дуранг ҳам бор. Австралиялик 29 ёшли аралаш яккакураш устаси эса бугун тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ҳисобида 12 ғалаба ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, Морено бундан аввалги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида Амир Альбазига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучганди. Эрцег эса 2024 йилнинг август ойида Кая Кара-Франсга техник нокаут эвазига ютқазиб қўйган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг