UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Жонс Прохазка - Хилл жанги учун ўз тахминини айтди 0 14:11Магомед Анкалаев ниҳоят тан олди 0 13:50"Агар шундай қилсам, бу Усик учун Рождество совғаси бўлади" - Фьюри 0 13:29Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум 0 13:08Prezident Kubogi. Бугун ҳам икки гроссмейстеримиз ўртасидаги дербига гувоҳ бўламиз, Абдусатторов эса ҳинд шахматчисига қарши! 0 12:47Тожикистонлик UFC жангчиси Муҳаммад Наимовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 12:26Конор Макгрегор учун 2025 йил ҳам суд билан бошланади 0 12:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи! 0 11:44Қозоғистон президенти вазирга "легионерлар" сонини қисқартириш бўйича топшириқ берди 0 11:23Бобурийлар бунёд этган дунёнинг етти мўъжизасидан бири 2036 йилги Олимпия ўйинлари рамзи бўлиши мумкин 0 11:02Дана Уайтдан шартнома сўраган тожик спортчиси Кореяда жанг қилади 0 10:41Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" плей-офф йўлланмасини нақд қилди, "Пахтакор" 12 клуб орасида 10-ўринда! 0 10:20World Boxing IBA таркибидан чиқмаган Осиё бокс конфедерацияси ўрнига қитъага масъул янги ташкилот тузилганини эълон қилди 0 09:59Формула-1'да янги жамоа пайдо бўлади 0 09:38ФОТО Нурсултон Рўзибоев: "Андижонликлар келди" 0

15 апр 17:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC пешқадамликни йўқотадими? Дана Уайтнинг рақобатчилари «газни босмоқда»

2024 йилнинг бошида PFL Американинг яна бир йирик промоушени Bellator’ни сотиб олиш жараёнини расман якунлади.

UFC’нинг энг катта рақиблари яна биттага кўпайди. Бу ҳолат UFC раҳбари Дана Уайтни ҳаяжонга солган кўринади. «Битта сотмайдиган ва ҳеч ким томоша қилмайдиган бир бемаъни ташкилот чипта сотмайдиган ва ҳеч ким томоша қилмайдиган бошқа бир ташкилотни сотиб олди. Сиз учун бу ғалаба қозонишга ўхшайди. Сизнингча, чипталар энди сотила бошлайдими? Телвиведение рейтинглари ҳақида нима дея оласиз? – деб Дананинг сўзларини келтиради Sportskee нашри. Аслида, иккита кучли реклама аксияларининг бирлашуви Уайт учун жиддий огоҳлик қўнғироғидир. 

Рўйхат

PFL ҳам, Bellator ҳам бирлашишидан аввал деярли ҳар бир вазнда яхши жангчиларга эга эди. Ҳа, албатта, биз ҳозир UFC билан тўлақонли рақобат ҳақида гапирмаяпмиз, чунки Дана лигасининг даражаси анча юқори ва кўплаб ташкилотлар ушбу даражага етиш учун ҳаракат қилмоқда. Аммо шуниси аниқки, икки лигада ҳам UFC жангчиларига рақобат туғдира оладиган жангчилар етарлича топилади. Мисол излаш учун узоққа бориш шарт эмас, масалан Bellator’дан Майкл Чендлер жаҳоннинг энг яхши лигасига сакраб чиқди, камар учун курашиб кўрди ва яқинда Конор Макгрегорга қарши жанг ўтказади. Майкл Пейжнинг сўнгги чиқишлари ҳақида нима дейиш мумкин? Веном кўплаб UFC жангчилари устидан ғалаб қозонган Кевин Холландни мағлуб этди. Бироқ, Пейж ҳатто Bellator чемпионлигини ҳам қўлга киритмаган. 

Томошабиннинг қизиқиши 

Томошабинлар қизиқиши ҳақида баҳслашиш аҳмоқликдир. Албатта, барча рақибларини йўқ қилган UFC лигаси узоқ вақт давомида монополист ролида қолмоқда. Ҳа, бошқа реклама компаниялари ҳам бўлган, лекин уларнинг даражасини Уайтнинг ташкилоти билан таққослаб бўлмайди. Кўплаб томошабинлар UFC’дан ўзга лигани кўрмаган ва айримлар билмайди. Гарчи уларнинг ҳаммаси ўзгача йўналишда бўлса ҳам. Риодаги UFC 301 мусобақасининг кардини кўринг – номли турнир PFL ёки Bellator’дан фарқ қилмайди. Ҳаттоки, улар қизиқиш уйғотиш сабабли Хосе Алдони нафақадан қайтаришга қарор қилишди. Энди PFL ва Bellator бирлашди, улар қизиқарли ҳамкорликлари орқали мухлислар эътиборини жалб қилишлари керак. Масалан, февраль ойининг охирида икки ташкилот чемпионларининг биринчи турнири бўлиб ўтди. 

Чемпионлик камарини афсонавий Майк Тайсон олиб чиқди, аудитория юлдузлар билан тўлган, нафақат спортдаги машҳурлар, балки картанинг ўзи ҳам анча залворли эди. Агар лигалар томошабинларни бундай воқеалар орқали ҳайратда қолдиришда давом этса ва янги форматларни ўйлаб топса, бу қизиқиш уйғотиши аниқ, шунингдек, мухлисларнинг бир қисмини UFC’дан тортиб олиши ҳам ҳеч гап эмас. Қолаверса, PFL ихтиёрида Френсис Нганну ҳам мавжуд, ҳар қандай катта жанг оммани ўзига тортишини унутмаслик лозим. Ўз томошабинларини эргаштира оладиган Жейк Пол ҳам бор ҳамда у ҳам аралаш жанг санъатларида урушиб кўриш истаги бор эканлигини яшириб ўтирмайди. Бу икки спортчи PFL ва Bellator’га бўлган қизиқишни сезиларли даражада ошириб юбориши мумкин. 

Молия

UFC жангчилари жуда катта миқдорда пул олишлари ҳақидаги миш-мишлар аллақачон афсонага айланиб улгурган. Катта тўловларни чемпионлар PPV (трансляциялар) сотувининг улуши туфайли олади, таъкидлаш жоиз Дана Уайт улкан миқдорда тўлайдиган лиганинг ҳақиқий юлдузлари томонидан олинади. Бошқа барча жангчилар, айниқса лига билан янги шартнома имзолаган спортчилар кам маош олади. Кўпчилик ҳатто ўз омадини UFC’да синаб кўриш учун юқори гонорарлардан ҳам воз кечади. Сабаби, агар янги лигада омади чопиб кетса, миллионерга айланиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Тез орада PFL ва Bellator бу борада ҳам рақобат ўрнатиши мумкин деган фикрлар йўқ эмас. Яқинда бирлашган лигалар араб пуллари билан чамбарчас боғланган, бу жуда кўп нарсани англатади. Ўйлаб кўринг, Саудия пуллари мамлакатдаги профессионал боксга бўлган қизиқишни қандай қайтарди.

Агар шайхлар PFL ва Bellator’ни шундай қийинчиликлар билан қабул қилиб олса, UFC’дан ушбу лигаларга жангчилар кўчиш оқими бошланиши мумкин. Ахир, спортчининг умри қисқа, ҳамма кўпроқ пул ишлаб топишни истайди, шунинг учун шайхларнинг мўмай пуллари ва шартномаси ёрдамида лигаларга ном ва унвонларга эга бўлган энг яхши жангчилар олиб келиниши мумкин. Кейин бўлса, Дана Уайт ушбу спортнинг юқори поғонасида қолиш учун бошқача нарсалар ўйлаб топиши керак бўлади. Аммо ҳалигача UFC дунёдаги етакчи промоушен ҳисобланади. Бироқ, агар Дана ўз лигасининг ривожланишига етарличи эътибор қаратмаса ҳамда рақибларини жиддий қабул қилмаса, эҳтимол яқин йиллар ичида ташкилот ўз мавқейини йўқотар. Бунинг ҳаммасини вақт кўрсатади.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг