24 июн 12:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC президенти Макгрегор олдига жиддий "ультиматум" қўйди
UFC президенти Дана Уайт икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегор билан жиддий тарзда гаплашиб олди.
Уайт ирландиялик спортчи якуний қарор чиқариши шарт эканлигини айтиб, бу борада узоқ вақт кута олмаслигини таъкидлади.
"Биз Конор билан яхши муносабатдамиз. Қайтишга тайёр эканлигини айтиши билан жанг юзасидан музокараларни бошлаймиз. Қачон бу воқеа рўй беради? Буни билмайман. Лекин Конор бир қарорга келиши шарт.
Макгрегорнинг олдида иккита йўл бор: ё у қачон қайтишини айтади ёки UFCдан кетади. Бошқа йўл йўқ. Рақиб танлашни ҳам унинг ўзига қўйиб берамиз", - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Las Vegas Review-Journal.
Ҳавола :
Фикрлар