UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Расман. Шоҳжаҳон Эргашев Жукембаев эмас, Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби билан жанг қиладиган бўлди + ПОСТЕР 0 12:23Аргентина жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди 0 11:49Иван Поповда Ўзбекистон сафига ўтиш имконияти сақланиб қолди 0 11:21Ислам Махачевга яна бир спорт туридан Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони берилди + ФОТО 0 10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0 10:27Месси жаҳон чемпионатларида ҳеч кимга насиб этмаган иккита рекорд ўрнатди 0 09:58Ҳумоюн Султонов 1/4 финалда уч сетлик учрашув ўтказди 0 09:26Оскар де ла Хойя Турки Ал аш-Шайхни танқид қилди 0 08:54Жавоҳир Синдаров – Naroditsky Memorial Rapid 2026 ғолиби! 0 08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0

20 май 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC рейтинги янгиланди: Двалишвили Стриклендни ортда қолдирди

Ўтган дам олиш куни Лас-Вегасда ўтган UFC Fight Night 276 турнири жангчиларнинг ташкилот рейтингидаги ўрнига деярли таъсир қилмади, бироқ дивизионларда ўтказилган тадбир билан боғлиқ бўлмаган кичик ўзгаришлар юз берди.

Хусусан, турнирнинг асосий жанги иштирокчилари Арнольд Аллен ва Мелкизаэль Коста ярим енгил вазн тоифаси рейтингида ўз ўринларида қолишди. Аммо энг яхши жангчилар рўйхатидан Патрисио "Питбул" Фрейрени сиқиб чиқарган Жош Эмметт дивизионнинг энг Топ-15`талигига қайтди.

Турнирнинг дастлабки кардида Жаклин Кавалканти устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган Кэтлин Виера аёллар ўртасидаги енгил вазн тоифаси рейтингида бешинчи ўринда қолди. Унинг рақиби эса, аксинча, бир поғонага кўтарилиб, Кэрол Роза билан дивизионнинг кучли ўнталигини якунлади.

Ташкилотнинг вазн тоифасиидан қатъи назар энг яхши жангчилари рейтингида Шон Стрикленд билан еттинчи ўринни эгаллаган Мераб Двалишвили ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпионини саккизинчи ўринга сиқиб чиқарди. Енгил вазн тоифасида эса Маурисио Руффи, аксинча, ўнинчи ўриндан тўққизинчи ўринга кўтарилди.

Худди шундай ҳолат ярим ўрта вазн тоифасида рўй берди, рўйхатда ўн тўртинчи ўринни эгаллаб турган Урош Медич Майкл Пейжни ўн учинчи ўринга тушириб юборди.

Аёллар ўртасидаги энг енгил дивизион рейтингида Яна Сантос (8) бир поғонага пастлаган бўлса, ташкилотнинг биринчи энг енгил дивизионида Амана Лемос (6) аксинча, бир ўринга юқорилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг