UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

16 апр 09:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC рейтинги янгиланди. Волкановски P4P рейтингида кўтарилди, Гусковнинг вазнида ҳам ўзгаришлар бор

Теглар :  UFC рейтинги
Майамида бўлиб ўтган UFC 314 турнири якунларидан кейин UFC вазн тоифалари бўйича рейтингларни янгилади.

Мусобақанинг марказий жангида Диего Лопесни очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланган Александр Волкановски P4P рейтингида икки поғона юқорилаб, тўққизинчи ўринга жойлашди. Ўта енгил вазн чемпиони Пантожа ва оғир вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпион Том Аспиналл бир поғонадан пастлади.

Ярим оғир вазн тоифасида эса Доминик Рейес саккизинчи ўринга кўтарилиб олди. Мазкур дивизионда фаолият юритувчи ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Богдан Гусков рейтингнинг 13-ўрнида бормоқда.

Энг кўп ўзгаришлар ярим енгил вазн тоифасида кузатилди. Холлоуэй биринчи рақамли даъвогарга айланди. Лопес эса мағлубиятга қарамасдан, бир поғона кўтарилди. Вазнни тарк этган Топурия учинчи ўринга тушди. UFC 314да ғалаба қозонган Жин Сильва илк бор рейтингга киритилди.

Пэдди Пимблетт эса Майкл Чендлерни мағлуб этганидан кейин тўрт поғона юқорилаб, саккизинчи ўринга чиқди. Чендлер 12-ўринга тушиб кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг