UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги регламенти тасдиқланди 0 10:00Жаҳон кубоги: беш нафар чарм қўлқоп устамиз финалга йўл олди 0 09:39Арман Царукян: "Ҳеч ким билан муаммом йўқ" 0 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:57Элмурод Ҳақназаров ММАдаги иккинчи жангини ўтказади (ПОСТЕР) 0 08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0

29 апр 11:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC ростеридаги энг кекса жангчи фаолиятини якунлади

Теглар :  UFCВинс Пичел
Айнан у Андрей Орловскийдан кейин промоушеннинг энг ёши катта жангчиси бўлиб турганди.

Гап америкалик 42 ёшли енгил вазн тоифаси вакили Винс Пичел ҳақида кетмоқда. У профессионал ММАдаги фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди. Винс 2012 йилда UFC промоушенида дебют қилган эди. Лекин Лигадаги муддат учун нисбатан кам жанг ўтказди - 12 та! Сўнгги жангини шу йилнинг март ойида Мехикодаги UFC турнирида Рафа Гарсияга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Бу унинг кетма-кет учинчи мағлубият эди. 

"Ортда қолган фаолиятим ҳақида узоқ гапиргим келяпти. Лекин қисқарор қиламан: 42 ёшимда расман ММА жангчиси сифатидаги фаолиятимни якунлайман. Натижалар турлича бўлди, лекин умумий фикрим ижобий ва фаолиятимдан мамнунман. Катта ва машаққатли йўлда менга ёрдам берган, елкама-елка бўлган барчага миннатдорлик билдираман. Айнан сизлар сабаб калифорниялик йигит шундай натижаларга эришдик. Сўнгги сўзим: қалбингиз буюрган ва ўзингиз тўғри деб билган ишни қилинг. Ўқишда, ўрганишда, изланишда давом этинг", – деди Винс Пичел.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг