UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0

09 окт 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади

UFC`нинг кўп йиллик шарҳловчиси Жо Роган ўз подкастини Spotify платформасида қолдиради.

Компания стриминг хизмати билан ҳамкорликни давом эттиргани учун Роганга 250 миллион доллар тўлайди. Роган 2024 йилда имзоланган аввалги келишув бўйича ҳам шунча миқдорда маблағ олган эди, бироқ бу сафар у ўз контентини тарқатиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. 

Янги келишув унга машҳур "The Joe Rogan Experience" подкастини Apple Podcasts, Amazon Music, YouTube ва бошқа стриминг хизматларида чиқариш имконини беради.

2009 йилда ишга туширилган Жо Роган подкасти унинг ўзига хос провокацион ҳазилларини намойиш этиши ва турли мавзуларни муҳокама қилиши учун майдонга айланди. Унинг шоусига кўнгилочар индустрия, сиёсат, фан ва спорт вакиллари мунтазам равишда меҳмон бўлишади. 

Шу билан бирга, Роган фитна назариялари ва нотўғри маълумотларни тарқатгани учун бир неча бор танқид қилинган, бироқ бу унинг шоуси дунёдаги энг оммабоп ва кўп эшитиладиган подкастлардан бири бўлиб қолишига тўсқинлик қилмаяпти.

Стендап-комик сифатида ҳам танилган 59 ёшли америкалик UFC билан 1997 йилда ҳамкорликни бошлаган. Дастлаб у саҳна ортида интервью олувчи бўлиб ишлаган, 2001 йилда эса, ташкилотга Дана Уайт раҳбарлик қила бошлагач, Роган асосий шарҳловчилар столига ўтирган ва у ерда чорак асрдан буён фаолият юритиб келмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Жо Роган фақат лига ойига ўртача бир марта ўтказадиган рақамли турнирларда ишлайди ва ҳар бир шоу учун тахминан 50 минг доллар гонорар олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг