UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

18 дек 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC тожикистонлик спортчи иштирокидаги жангни расман эълон қилди

2025 йилнинг 11 январь куни АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 249 турнири ўтказилади.

Ташкилотчилар томонидан ушбу турнирдан ўрин олган иккита жанг расман эълон қилинди.

Тожикистонлик аралаш яккакураш устаси Нурулло Алиев турнир доирасида Исроил вакили Янал Ашмозга қарши октагонга чиқади.

Алиев ҳозирга қадар фаолияти давомида 9 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. UFC'даги дебют жангида у Рафаэль Алвесни мағлуб этганди. Ашмоз ҳисобида эса 8 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.

Бундан ташқари, россиялик Роман Копилов мусобақада америкалик Крис Кёртисга қарши жанг ўтказади. Крис дивизион рейтингининг 15-поғонасдан жой олган. 

Маълумот учун, 33 ёшли Роман Копилов шу йилнинг июнь ойида Сезар Алмейдани очколар ҳисобига кўра таслим этганди. 37 ёшли Крис Кёртис эса охирги жангида Брендан Алленга ютқазиб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг