UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

10 июл 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC турнири ўтказиладиган давлатлар сони 30 тага етди

Кеча UFC раҳбари Дана Уайт Доҳа шаҳрида Қатар спорти мутасаддилари билан учрашувда ушбу мамлакатда турнир ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Шартномага кўра, шу йилнинг 22 ноябрь куни пойтахт Доҳа шаҳрида UFC Fight Night турнири ташкил этилади. Бу билан Қатар дунё харитасида UFC турнири ўтказилган 30-давлатга айланади. 

Аслида ушбу турнир Доҳада май ойида ўтказилиши керак эди. Лекин ўшанда сабаби айтилмаган ҳолатда турнир бекор қилинган, оқшом доирасидаги аксарият жанглар Бокудаги  UFC Fight Night кардига кўчирилган эди. 

Шу кунгача энг кўп UFC турнирларига мезбонлик қилган давлат бу шубҳасиз - АҚШ! Америкада 521 та UFC турнирлари ўтказилган. Иккинчи ўринда Бразилия - 40 та!  Аргентина, Озарбайжон, Чили, Чехия, Дания, Хорватия, Филиппин, Пуэрто-Рико ва Уругвай мамлакатлари бир маротабадан дунёнинг энг кучли аралаш яккакураш Лигаси турнирларига мезбонлик қилган. 

UFC турнири ўтказилган давлатлар ва уларнинг сони: 

АҚШ - 521 турнир

Бразилия - 40 

Канада - 35

Буюк Британия - 30

БАА - 20

Австралия - 19

Япония - 9 

Мексика - 8

Хитой - 7 

Германия - 6 

Сингапур - 6 

Швеция - 6 

Франция - 3 

Ирландия - 3

Янги Зеландия - 3

Россия - 3

Нидерландия - 2

Польша - 2

Саудия Арабистони - 2

Корея Республикаси - 2

Аргентина - 1

Озарбайжон - 1 

Чили - 1

Чехия - 1 

Дания - 1 

Хорватия - 1 

Филиппин - 1 

Пуэрто-Рико - 1

Уругвай - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг