UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0

14 окт 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC USADA билан судлашиши мумкин. Лиганинг кейинги ҳамкори ҳам тайин

UFC Конор Макгрегорнинг допинг назоратига қайтиши ҳақидаги хабарлар фонида ҳамкорлик тугаганидан кейин Америка Қўшма Штатлари Антидопинг агентлигини (USADA) судга бериши мумкин.

Гап шундаки, USADA Макгрегор допинг назоратига кирган кундан бошлаб олти ойдан кейин октагонга қайтиши мумкинлигини таъкидлаган. UFC эса ирландиялик жангчининг декабрь ойида Майкл Чендлерга қарши жанг қилишини бу ҳолатдан истисно қилмоқчи эди. Шундан сўнг, турли манфаатлар туфайли ташкилотлар ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишди.

ESPN US нашри хабарига кўра, USADA аллақачон UFC томонидан судга даъво қилиниши тўғрисида хабардор қилинган. Лига USADA'ни Конор Макгрегор билан боғлиқ ҳолатда тухмат уюштирган деб ҳисобламоқда.

UFC эса бундан буён антидопинг масалалари бўйича DFSI (Drug Free Sport International) билан ҳамкорлик қиладиган бўлди. DFSI антидопинг ташкилоти АҚШда NFL, NBA каби йирик мусобақа ташкилотчилари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг