UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

26 дек 15:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC йилнинг энг яхши жангчисини эълон қилди

UFC бир неча номинациялар бўйича ғолибларни аниқлаб, йиллик натижаларини сарҳисоб қилди.

2022 йилнинг энг яхши жангчиси pound-for-pound рейтинги етакчиси, ташкилотнинг енгил вазн (65 кг гача) тоифасида амалдаги чемпиони, австралиялик Алекс Волкановски (25-1) бўлди.

34 ёшли Волкановски иккита жанг ўтказди. Апрель ойида UFC 273 турнири доирасида Жанубий кореялик Чен Сунг Жонгга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва уни тўртинчи раундда тўхтатди. Июль ойида эса UFC 276 турнирида америкалик Макс Холлоуэй билан трилогияга нуқта қўйди ва хакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди. Алекс 11 февраль куни енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев билан жанг қилади.

Иккинчи ўрин Исраэль Адесаньяни мағлуб этиб, ўрта вазн дивизиони чемпионига айланган Алекс Перейрага насиб этди. Учинчи ўрин эса Чарльз Оливейра билан жангда камарни қўлга киритган Махачевга тегишли.

Кучли ўнликка, шунингдек, Вэйли Чжан, Леон Эдвардс, Марлон Вера, Алжамейн Стерлинг, Жамал Хилл, Иржи Прохазка и Роман Долидзи кирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг