UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0

30 июн 23:45
Янгиликлар

Теннис

"Уимблдон-2026". Полина Кудерметова иштирокидаги баҳс 73 дақиқа давом этди

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 86 миллион долларни ташкил этган Уимблдон турнирининг асосий тўр 1/64 финал учрашувини ўтказди.

Хабар берганимиздек, тарихда илк бор Ўзбекистоннинг бир йўла уч теннис маликаси "Катта Дубулға" турнирининг асосий тўрида иштирок этмоқда. Уларнинг икки нафари бироз аввал ўзларининг илк учрашувларини ғалаба билан якунлаб, 1/32 финал босқичига йўл олишган эди. 

Афсуски, ҳозиргина якунига етган учрашувда WTA рейтингида 113-поғонада бораётган мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова дунёнинг 41-ракеткаси, россиялик Людмила Самсоновага икки сетда ҳам бир хил ҳисобда имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди - 3/6, 3/6.

Полина асосий тўр баҳсларига саралаш турниридаги учта ғалабаси эвазига етиб келганди. Кудерметова 3, Самсонова 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар вакиламизда кўпроқ бўлди - 3 га 1. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди. Бугун рус теннисчиси ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг