UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Жон Жонс: "Бу шоу UFC’дан яхшироқ бўлди" 0 16:46Эдди Хирн Жошуа — Усик трилогияси ҳақида гапирди 0 16:25Сувга сакровчимиз Вячеслав Качанов Россия чемпионатида совриндор бўлди 0 16:04Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди 0 15:43Жон Жонс боксда ўзини синаб кўрмоқчи 0 15:22Промоутер Бивол — Бенавидес жанги бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади 0 15:01Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 14:40"Манчестер Сити"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум 0 14:19Дана Уайт Оқ уй турниридаги эҳтимолий муаммо ҳақида гапирди 0 13:58Самбо. Кичик ўсмирларимиз Осиё-Океания чемпионатини медаллар шодаси билан якунлашди 0 13:37Райан Гарсия кейинги жангини кимга қарши ўтказиши бўйича маълумотлар тарқалди 0 13:16U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ йўлланмаси учун майдонга тушамиз 0 12:55Саккизта терма жамоа иштирокида ўтган халқаро турнирда регбичиларимиз совриндор бўлишди 0 12:34"Шаҳрамга асло паст баҳо бермайман" — Кэттерол 0 12:13"Бриллиант Лига"нинг илк босқичида шоҳсупага кўтарилган Анвар Анваров Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди 0

01 июл 14:00
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. Дунёнинг биринчи ракеткаси бошлади

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 38 миллион 828 минг фунт стерлинг (тахминан 53 млн доллар)ни ташкил этувчи мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсларида Арина Соболенко муваффақиятли старт олди. Дунёнинг биринчи ракеткаси биринчи даврада WTA рейтингида 194-поғонада бораётган канадалик Карсон Брэнстинни 6/1, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу теннис маликаларининг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Етмиш тўрт дақиқа давом этган баҳсда Соболенко 3, Брэнстин 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар океан орти вакиласида кўпроқ бўлди 4 га 3. Брейклар бўйича мутлақ устунлик эса Арина томонида - 3 га 0! Энди беларуслик теннисчи иккинчи босқичда Мари Боузковага қарши кортга чиқади. Чехиялик теннисчи биринчи даврада Янги Зеландия вакиласи Лулу Сундан устун келди - 6/4, 6/4.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг