UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

18 авг 08:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №2: Жасурбек Латипов

Бугун Германиядаги жаҳон чемпионатида -52 кг вазн тоифасида жанг қиладиган Жасурбек Латипов ҳақида гаплашамиз.

1991 йилда туғилган Жасурбек учун ушбу жаҳон чемпионати биринчиси эмас. Енгил вазнли тезкор боксчи ҳисобланадиган Жасурбек бунгача икки маротаба жаҳон биринчилигида иштирок этган.

2011 йилда Бокуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси орадан икки йил ўтиб Алматида бўлган дунё биринчилигида финалгача етиб борган ва ўшанда Миша Алоянга имкониятни бой бериб қўйганди. Орада 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада чорак финалгача етиб бориб, моғулистонлик рақибга ютқазиб қўйганди.

Шундан сўнг ушбу вазн тоифасида терма жамоа йиғинларига Шаҳобиддин Зоиров жалб этила бошланди. Икки йил олдин Дохада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Шаҳобиддин илк жангидаёқ имкониятни бой бериб қўйганди. Рио Олимпиадасида эса Зоиров олтин медални қўлга киритгани ҳали ёдингиздан чиқмаган бўлса керак.

Ушбу вазн тоифасида Жазоир вакили Муҳаммад Флисси, кубалик Йосбани Вейтиа, қолаверса, ирландиялик Брендан Ирвайн, мезбон боксчи Хамза Тоуба ва қозоғистонлик Азамат Иссакулов Жасурбекнинг асосий рақиби ҳисобланади. Ўз ўрнида шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Латипов Гаванада "WSB" жанглари доирасида "Uzbek Tigers" сафида Йосбани Вейтиага мағлуб бўлганди.

Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида у Азамат Иссакуловни ярим финалда мағлубиятга учратди. Демак, Иссакулов ўша мағлубият учун қасос олишга ҳаракат қилиши аниқ.

Жасурбек Гамбург турнирига йўлланмани Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Вакилимиз ўша турнирда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига қўшиб қўйганди.



Нисбатан совуққон ва оғир босиқ Жасурбек учун ушбу ЖЧ учинчиси ҳисобланади. Биринчи ва иккинчи жаҳон чемпионатларида мос равишда бронза ва кумуш медалларни қўлга киритган спортчимиз учинчи уринишда навбат қайси медалга келганини яхшигина тушуниб турибди. Аммо, бу осон иш эмас. Латипов ушбу жаҳон чемпионатида камида ярим финалгача етиб бора олиши керак.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
18 авг 08:28:43
Bek
Мақола аввалгисига нисбатан яхши чиққан. Шу билан бирга, Жасурбек Латиповнинг асосий рақиблари ҳақида шу нарсани қўшимча қилиш мумкинки, Муҳаммад Флисси ва Йосбани Вейтиа шубҳасиз кучли рақиблар. Лекин Хамза Тоуба охирги Европа чемпионатида иштирок этмаган. Шунингдек, Брендан Ирвайндан кўра Белгиялик Даниел Асенов ва Англиялик Дин Фаррелларни асосий рақиблар сафига қўшиш мумкин. Бундан ташқари, Тошкентдаги Осиё чемпионати финалида иштирок этган Жанубий Кореялик Ким Ин Кьюни хам эсдан чиқармаслик зарур.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг