UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Акмалжон Исроилов ЖЧдаги илк жангини ўтказди 0 01:49Асадхўжа Мўйдинхўжаев ЖЧнинг чорак финал йўлланмасига эга чиқди 0 00:13Шодиёржон Мелиқўзиев ҳам ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 23:37Бокс. Ўзбекистон ЖЧдаги илк медални нақд қилди! 0 22:48Ғалабали серия давом этади: Сабина Бобоқулова ҳам ЖЧ кейинги босқичида 0 19:20Жавоҳир Умматалиев чорак финалга йўл олди, навбатдаги рақиб жиддий! 0 18:29ЖЧ-2025. Миразизбек Мирзахалилов эронлик рақибига дарс бериб қўйди - боксчимиз чорак финалда! 0 18:21Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум 0 18:00Исроил Мадримов қозоғистонлик бокс юлдузига қарши жанг қилишга тайёр 0 17:38Ситора Турдибекова ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 17:31"Мен нафақага чиқмадим" - Жон Жонс UFC'даги мақсади ҳақида гапирди 0 17:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди 0 16:49Феруза Казакова бразилиялик рақибасини мағлубиятга учратиб, ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 16:33Нодирбек Абдусатторов 8 соатлик ўйин ўтказди. Самарқандда ўтказилаётган турнирда вазият қандай? 0 16:16"Чимаев билан жангни қўлдан бой бермайман. Менга аутсайдер мақоми ёқади" - Имавов 0

02 июл 12:35
Янгиликлар

Кураш, Токио-2020

Улар Олимпиадага борадилар - Дилшод Турдиев!

Olamsport.com сайти шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларни таништиришни давом эттиради.


Бугунги қаҳрамонимиз ҳафта мавзусига мос тарзда танланган. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Турдиев.

Дилшод Турдиев – халқаро тоифадаги спорт устаси, бир нечта халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори. Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори. 1991 йили Фарғона вилоятининг Бувайда туманида дунёга келган. Чин маънода мустақиллик фарзанди. Юнон-рум кураши билан 10 ёшидан бери шуғулланиб келади. Илк мураббийи Қаҳрамон Ибрагимов. Бувайда туманидаги 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг юнон-рум кураши бўлимида таҳсил олган. Шундан сўнг Республика олимпия захиралари коллежига ўқишга қабул қилинган. 2006-2010 йиллар оралиғида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида ўқиган.


2011 йили Тошкент, 2013 йилда Индонезияда ўтказилган Осиё чемпионатларининг ғолиби. 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинлари совриндори. Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини шу йилнинг 18-20 март кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилган Олимпиадага лизенцион турнирида қўлга киритган. У финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, Рио-2016 чиптасига эга бўлган. 75 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Турдиев чорак финалда қирғизистонлик Атабек Азисбековни енгди. Ярим финалда япониялик Шохея Якибудан устун келиб, финалга чиқди. Финал учрашуви натижасидан қатъий назар Олимпиада йўлланмасини нақд қилиб улгурган ҳамюртимиз олтин медал учун кечган баҳсда кореялик Хьёнву Кимга ютқазиб қўйди.

– Лондон Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишимда бироз омад етишмаган эди. Ниҳоят, орзуим рўёбга чиқди. Мақсадим, Рио Олимпиадасида ҳам муносиб тарзда иштирок этиш, - дейди Дилшод Турдиев.


Олимпиадага йўлланма олган барча спортчиларимиз қатори курашчимиз Дилшод Турдиевга ҳам бўлажак олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирокни тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг