UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Аргентинада Лионель Мессининг дунёдаги энг баланд ҳайкали очилди 0 11:52Uzbekistan Team Магнус Карлсен бошчилигидаги амалдаги чемпионларни мағлуб этди ва 1/2 финалга чиқди 0 11:19UFC Fight Night 279 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди 0 10:45Тошкентда UFC турнири ўтказилиши мумкин. Отабек Умаров Дана Уайт билан учрашди + ФОТО 0 10:16Асосий кардининг барча жанглари муддатидан аввал "финиш" бўлган UFC Fight Night 279 турнирининг тўлиқ натижалари 0 09:49Кюрасао дарвозабони 60 йиллик рекордни янгилади 0 09:18Uzbekistan Team Жамоавий блиц жаҳон чемпионатида 1/4 финалга чиқди 0 08:44Камару Усман октагонга қайтяпти. У собиқ чемпионга қарши жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 08:09UFC Vegas 119: Рамазон Темиров вазнидаги даъвогарлик жанги муддатидан аввал якунланди 0 07:33ЖЧ-2026. Кюрасао тарихий очкосини қўлга киритди 0 21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0

15 июл 19:08
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади - Баҳодир Жалолов!

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.


Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Жаҳон Кубоги соҳиби, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Баҳодир Жалолов.


Баҳодир Жалолов – 1994 йилнинг 8 июль куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида дунёга келган. Қизиғи, бокс билан шуғулланишни бошқаларга нисбатан бироз кечроқ, аниқроғи, 7-синфда ўқиб юрган кезлари бошлаган. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Баҳодир боксдан аввал футбол билан профессионал тарзда шуғулланган. Лекин вақт ўтиши билан боксга бўлган қизиқиш устунлик қилди. Бокснинг илк сир-асрорларини Чирчиқ олимпия захиралари коллежида ўргана бошлади. Бу борада унга машҳур боксчимиз 2000-йилги Сидней Олимпиадаси бронза медал совриндори, Осиё чемпиони Рустам Саидов ҳамда тажрибали Тўлқин Қиличев мураббийлик қилишди. Биринчи катта мусобақаси 2009 йили Жиззахда бўлиб ўтган. Ўшанда у ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.


Катталар ўртасида уч карра Ўзбекистон чемпиони. 2013 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада илк маротаба катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2014 йили Олмалиқ, ўтган йили эса Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатларида ҳам барча рақибларини мағлубиятга учратиб, энг оғир вазн тоифасида юртимизнинг энг кучли боксчиси эканлигини исботлади.

Фаолиятидаги биринчи халқаро мусобақаси 2013 йили Болгарияда бўлиб ўтган. Ўша турнирда Баҳодир Жалолов кумуш медал билан тақдирланган. 2015 йили Россияда ўтказилган Жаҳон Кубогида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини эса шу йили Хитойда ўтказилган Осиё-Океания минтақасининг лицензион мусобақасида қўлга киритди. У финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медал ҳамда олимпия ўйинлари чиптасига эга бўлди. Эътиборлиси, Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказиладиган афсонавий “Маракана” стадиони бўйлаб Ўзбекистон байроғини кўтариб ўтишдек шарафли вазифа айнан бугунги қаҳрамонимиз зиммасига юклатилди. Шиорим – фақат олдинга интил, ортга йўл йўқ”, - дейди Баҳодир Жалолов.


Биз барча олимпиячиларимиз қатори боксчимиз Баҳодир Жалоловга ҳам Рио Олимпиадасида зафар ёр бўлишини чин дилдан истаймиз.



Камолиддин Алимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг