UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01ПСЖ қаторасига иккинчи йил ҳам ЕЧЛ финалида! 0 18:50Собиқ чемпион Стрикленд нима учун Чимаев учун хавфли эканини тушунтирди 0 18:28Рюдигер "Реал" машғулотида Каррерасга қўл кўтарди 0 18:05"UFC Аспиналлга нисбатан адолатсиз йўл тутди" - Волков 0 17:40Мейвезер — Пакьяо реванши Лас-Вегасда бўлмаслиги мумкин — ESPN 0 17:17Топурия: "UFC менга бошқача гапирганди..." 0 16:38Хави "Челси"ни бошқармайди, клуб бошқа уч номзодга қизиқмоқда 0 16:16Волков нима учун Алекс Перейра Сириль Ган билан жангда қийналишини айтди 0 15:39Жавоҳир ва Гукеш иштирокидаги турнир бошланди. Биринчи кундан сўнг Синдаров тож соҳибидан юқорида! 0 15:17Иво Бараневский: "Богдан мен билан жангни нега қабул қилмаганини тушунаман" 0 14:52Жаҳон чемпионати якуний таркиблари қачон эълон қилинади ва ундан неча нафар футболчи ўрин олади? 0 14:25Асламжон Ортиқовнинг қолдирилган жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди 0 14:01Ёш оғир атлетикачиларимиз Мисрда ўтаётган жаҳон чемпионатида 2 та медалга эга чиқишди 0 13:39Ислам Махачев навбатдаги жангига Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси билан бирга тайёрланмоқда 0 13:1739 ёшли Халк "Флуминенсе" билан шартнома имзолади 0

29 июн 14:48
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади - Элшод Расулов!

Olamsport.com сайти шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришни давом эттиради.

Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг энг тажрибали вакили Элшод Расулов.

Элшод Расулов – 1986 йилнинг 7 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида дунёга келган. Қизиқ ҳолат шундаки, боксдан аввал профессионал тарзда қиличбозлик спорт тури билан шуғулланган. Лекин вақт ўтиши билан боксга бўлган меҳр устунлик қилди. Боксдаги илк мураббийи Набижон Бойматов. Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида таҳсил олган. Бу ерда у бокс сир-асрорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Мансур Муҳаммедовдан олган. Айнан коллеждаги таҳсил жараёнида у аввалига ўсмирлар, кейин ёшлар терма жамоасига таклиф этилган.



Илк катта ютуғига 2004 йили эришган. Ўша йили у ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган. 2006 йили ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тенгсиз боксчи деб топилган. 2007 йилда Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ик бор иштирок этди. 75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Расулов шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Орадан икки йил ўтиб, Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида Элшод яна бир бор қитъанинг тенгсиз боксчиси эканлигини исботлади.



Элшод Расулов икки карра Осиё ўйинлари совриндори ҳисобланади. 2006 йили Қатар пойтахти Доҳа, 2010 йилда Хитойнинг Гунчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида олтин медалги қўлга киритган. Чарм қўлқоп устамиз уч карра жаҳон чемпионатлари совриндори бўлган. 2009 йили Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медал билан тақдирланган. 2011 ва 2015 йилларда эса мос равишда Озарбайжоннинг Боку ҳамда Қатарнинг Доҳа шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида бронза медалга сазовор бўлган.


Элшод Лондон-2012 ўйинларида Ўзбекистон делегацияси байроқдори сифатида

Спортда эришаётган ютуқлари, Ватанимиз довруғини янада таратишга қўшган ҳиссаси, мамлакатимиз ёшларига ибрат бўлаётгани учун Элшод Расулов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. Шунингдек, унга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони ҳам берилган. Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини яқинда Хитойда ўтказилган турнирда қўлга киритган. Бразилиядаги Олимпиада Элшод Расулов учун тўрт йилликнинг учинчи энг нуфузли мусобақаси бўлади. У 2008 йили Пекин, 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Ёзги олимпия ўйинларида ҳам иштирок этган. Айни кунларда Расулов терма жамоамиз таркибида XXXI ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда.


Камолиддин Алимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг