UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

11 июл 18:04
Янгиликлар

Оғир атлетика, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Руслан Нуриддинов!

Рио-2016 Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз. Бу галги қаҳрамонимиз – оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги мамлакатимиздаги ягона жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов!

Руслан Нуриддинов – 1991 йилнинг 24 ноябрь куни Андижон вилоятида туғилган. Чин маънода Истиқлол фарзанди. Хонабод оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси. Ушбу спорт тури билан шуғулланаётган акаларига ҳавас қилган Русланда 5 ёшдан спортга бўлган қизиқиш уйғонди. Аввалига ҳавас туфайли оғир атлетика залига борган Нуриддинов вақт ўтиши билан бу спорт тури билан жиддий, профессионал тарзда шуғуллана бошлади.

Истеъдодли атлетимиз халқаро майдондаги дастлабки айтишга арзигулик ғалабасини 2009 йили БААда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қўлга киритган. Ўшанда у олтин медалга сазовор бўлганди.


2010йил Руслан Нуриддинов учун халқаро майдонда аҳамиятга молик бўлган яна бир нуфузли мусобақанинг ўтказилганлиги билан ёдда қолди. 19 ёшли ҳамюртимиз Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этди. Гарчи у якунда 10-ўринни эгаллаган бўлсада, бу натижа мутахассислар томонидан яхши кутиб олинди.

2011 йилги оғир атлетика мавсуми қаҳрамонимиз ҳаётида янги саҳифанинг очилиши билан ёдда қолди. Руслан Францияда ўтган жаҳон чемпионатининг штангани силтаб кўтариш баҳсларида кумуш медални қўлга киритди.

2012 йил Руслан Нуриддиновнинг ҳаёти ва фаолиятида алоҳида бир мавсум сифатида муҳрланди. У ҳар бир спортчининг орзуси, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси хисобланган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этди. Бундан ташқари, Жанубий Кореяда ўтган Осиё чемпионатида шохсупанинг энг юқори поғонасига ҳам кўтарилди.


2013 йил оғир атлетикачимиз учун ҳар томонлама муваффақиятли келди. Руслан аввалига Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлди. Кейин Осиё чемпионатида ҳам ўз вазн тоифасида қитъанинг тенгсиз атлети деб топилди. Бутунжаҳон Талабалар Универсиадасида ҳам ҳамюртимизга тенг келувчи рақиб топилмади. Ниҳоят, Польшанинг Вроцлав шаҳри мезбонлик қилган 80-жаҳон чемпионатида ўзбек ўғлони дунёнинг мана-ман деган полвонларини ортда қолдириб, олтин медани қўлга киритди. Руслан Нуриддинов – жаҳон чемпиони!

2013 йил 30 октябрь. Бу кун Руслан Нуриддинов ҳаётида бир умрга муҳрланди. Шу куни ҳамюртимиз “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди. Бундан ташқари, айнан шу йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвонига ҳам лойиқ кўрилди.


2014 йил Нуриддинов учун осон бўлмаслиги аввалдан маълум эди. Боиси, у аввалги муваффақиятлари тасодифий эмаслигини исботлаши керак эди. Амалда ҳам шундай бўлди. Руслан нафақат жаҳон чемпиони бўлди, балки жаҳон рекордини ҳам янгилади.

Андижон замини ўғлони ёш бўлишига қарамай, қисқа фурсат ичида оламшумул ютуқларни қўлга киритди. Айнан Руслан Нуриддиновга ҳавас қилиб, оғир атлетика билан ошно тутинаётган ёшлар сафи кенгайиб боряпти. Орзулари осмон Руслан Нуриддиновга Рио-2016 Олимпиадасида олий орзуси рўёбга чиқишини чин дилдан истаймиз. Истагимиз юртимизда Руслан Нуриддиновнинг издошлари кўпайсин! Зеро, ҳеч бир соҳа мамлакатни спортчалик дунёга тез танита олмайди.


Камолиддин АЛИМОВ тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 июл 20:23:49
-MaN-UniteD-/10/
Бу спорт турини соғлиққа фойдаси борми?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг