UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

23 июл 15:10
Янгиликлар

Кураш, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Рустам Ассакалов!

Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимизни таништиришда давом этамиз. Бу галги қаҳрамонимиз юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов!

Рустам Ассакалов – 1984 йил 13 июл куни таваллуд топган. Юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси. 85 кг вазнда мусобақаларда иштирок этади. 2013 йил Нью-Деҳли, 2015 йил Доҳада ўтган Осиё чемпионати ғолиби, 2014 йил Алмати мезбонлик қилган Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби, Инчеон-2014 Осиё ўйинлари ғолиби.


– Мен Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўрдим, – дейди юнон-рум курашчиси Рустам Ассакалов. – Ғалаба қозониш осон кечмади. Мамлакатимизда спортчилар учун яратилган қулай шароит, давлатимиз раҳбари томонидан уларга берилаётган улкан эътибор ва рағбат бу ютуқда асосий омил бўлди.

Қатарда ўтган Осиё чемпионатининг вазни 85 килограммгача бўлган кураш усталари баҳсида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Рустам Ассакалов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони бўлди. У финал беллашувида қозоғистонлик Нурсултон Турсунов устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.


Ўтган йили АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Бу натижа унинг Рио-2016 мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини берди. У дастлаб 2014 йилги жаҳон чемпиони, франциялик Мелонин Нумонвидан устун келган бўлса, навбатдаги босқичда австриялик Амер Хрустановични, эронлик Ҳабибуллоҳ Ахлагини, ярим финалда финляндиялик Рами Хиетаниемини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Финалда украиналик Жан Беленюкка имкониятни бой бериб қўйди.


Қоидага кўра, Олимпиада йўлланмалари учун кураш ҳар бир йўналишда олтитадан вазн тоифасида ўтказилади. Ҳар бир вазн тоифасида кучли олтиликка кирган спортчилар йўлланмага эга бўлади. Кумуш медални қўлга киритгани ҳисобга олинса, Рустамнинг бу ютуғи анча юқори бўлди ва у ўз-ўзидан курашчилар орасида Риога борадиганлар сафига кирди.

Фазлиддин САТТОРОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг