UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Царукян Махачев — Гарри жанги учун тахмин билдирди 0 12:44Ҳозирча уч нафар боксчимизнинг Жаҳон кубоги финалидаги натижаси маълум, олдинда яна 4 та финал бор! 0 12:13Аргентинада Лионель Мессининг дунёдаги энг баланд ҳайкали очилди 0 11:52Uzbekistan Team Магнус Карлсен бошчилигидаги амалдаги чемпионларни мағлуб этди ва 1/2 финалга чиқди 0 11:19UFC Fight Night 279 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди 0 10:45Тошкентда UFC турнири ўтказилиши мумкин. Отабек Умаров Дана Уайт билан учрашди + ФОТО 0 10:16Асосий кардининг барча жанглари муддатидан аввал "финиш" бўлган UFC Fight Night 279 турнирининг тўлиқ натижалари 0 09:49Кюрасао дарвозабони 60 йиллик рекордни янгилади 0 09:18Uzbekistan Team Жамоавий блиц жаҳон чемпионатида 1/4 финалга чиқди 0 08:44Камару Усман октагонга қайтяпти. У собиқ чемпионга қарши жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 08:09UFC Vegas 119: Рамазон Темиров вазнидаги даъвогарлик жанги муддатидан аввал якунланди 0 07:33ЖЧ-2026. Кюрасао тарихий очкосини қўлга киритди 0 21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0

12 июн 08:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Шаҳрам Ғиёсов!

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.

Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси Шаҳрам Ғиёсов.


Шаҳрам Ғиёсов – 1993 йилнинг 7 июль куни Бухоро шаҳрида дунёга келган. 10 ёшидан бокс билан шуғулланишни бошлаган. 2003 йили Бухоро шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўлимига қабул қилинган. Илк мураббийи Олим Муҳаммедов. Бу мутахассис икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоевнинг мураббийи ҳам ҳисобланади. Маълумот учун, Атоев боксчилик фаолиятини якунлаб, бугунги кунда Бухорода мураббийлик фаолиятини олиб боряпти.

Шаҳрам Ғиёсов беш йилдан бери мураббий Равшан Хўжаев қўл остида машғулотларни ўтказиб келяпти. Ўсмирлар ва ёшлар иштирокидаги мусобақаларда айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритган Шаҳрам 2012 йилдан катталар ўртасидаги турнирларда қатнашиб келяпти. Айнан ўша йили илк маротаба халқаро турнирда иштирок этди. Симферополь шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада саҳифамиз қаҳрамони чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Энг муҳими, у ушбу халқаро турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Шаҳрам Ғиёсов 2015 йилдан ўзи учун янги вазн тоифасига ўтди. Бунга қадар 64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилиб келган бухоролик боксчи энди 69 кг вазнда ўз имкониятини синаб кўришга аҳд қилди. Бу эса унга омад келтирди. Мамлакат чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бу билан у катталар терма жамоасига қабул қилинди ва энг муҳими мураббийларнинг ишончини оқлади.

Шаҳрам Ғиёсов Рио Олимпиадасига йўлланмани шу йили Хитойда ўтказилган лицензион Осиё-Океания чемпионатида қўлга киритди. -69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз барча рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. У финал жангида таиландлик боксчи Сайлом Ардини таслим этиб, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланмани нақд қилди.

- Орзуим – 31-Ёзги олимпия ўйинлари ғолиби бўлиш, - дейди Шаҳрам Ғиёсов.

Биз олимпиадада иштирок этувчи барча спортчиларимиз қатори Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси Шаҳрам Ғиёсовга ҳам чин маънода зафар ёр бўлишини, Бразилиядан ёруғ юз билан қайтиб келишини тилаймиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
17 авг 17:42:28
КОНЪСУЛ
Орзуинга етгин Шахрам илойим
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг