15 июл 13:03
Янгиликлар
Улар Токиога боришади: Келажак бунёдкори Бобоусмон Батуров
Бугун сизларга бўлажак Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчимиз Бобоусмон Батуровни яқиндан таништирамиз.
Бобоусмон Шамсутдин ўғли Батуров 1994 йил 16 ноябрь куни Жиззах вилоятида туғилган. 2013 йилдан терма жамоа аъзоси. Мураббийи Бурҳон Аҳмедов.
2017 йил Озарбайжонда ўтган «Ислом Бирдамлиги ўйинлари»да, 2018 йил Индонезияда мезбонлик қилган Осиё ўйинларида -69 кг вазн тоифасида ғалаба қозонди. Бу унинг терма жамоамиздаги дастлабки йирик муваффақиятлари бўлди.
2019 йил Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида қитъада тенгсиз эканлигини яна бир карра исботлади. Боксчимиз Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоамизга бронза медалини тақдим қилди. Шундан сўнг давлатимиз томонидан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.
2020 йил Иорданияда ўтказилган лицензион турнирдаги иштироки билан Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.
Фикрлар