UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

30 июн 07:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида

Теглар :  Дана Уайт
UFC раҳбари ва Zuffa Boxing промоутери Дана Уайт амалдаги шартномалари тугагач, етакчи боксчиларнинг барчаси билан музокара олиб бориш ниятида эканини маълум қилди.

Шу билан бирга, у бошқа промоутерлар билан шартномага эга спортчиларни ўз томонига оғдириб олишни мақсад қилмаганини таъкидлади.

"Тўрт ой аввал ҳамма бу рақобатдан завқланаётган эди. Энди эса негадир ҳеч ким хурсанд эмас. Нима ўзгарганини тушунмайман. Шахсан мен ҳали ҳам бундан катта эмоция олмоқдаман. Бўлаётган барча жараёнлар менга ёқяпти. Назаримда, ҳозир бу ҳолатдан роҳатланаётган ягона одам менман.

Аввал ҳам айтганимдек, якуний хулосаларни йил охирида чиқарамиз. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда. Мен бошқалар нима қилаётгани ҳақида ўйламайман. Бу мени умуман ташвишлантирмайди. Агар бизга ҳақиқатан ҳам шундай хат келган бўлса, биз ҳеч кимнинг шартномасига аралашишга уринмаяпмиз.

Яқинда шундай ҳолат бўлди: бир йигит биз билан мулоқот қила бошлади, кейин кимдир: “Унинг амалдаги шартномаси бор”, деди. Агар инсоннинг шартномаси бўлса, биз дарҳол музокараларни тўхтатамиз. Биз фақат эркин агент бўлган ва қонуний равишда музокара олиб бориш ҳуқуқига эга спортчилар билан гаплашишни истаймиз.

Мен жангчиларни шартномалари амал қилиб турган пайтда ўз томонимизга оғдириб олиш ёки шунга ўхшаш ишлар билан шуғулланмайман. Аммо мендан: "Шакур Стивенсон билан шартнома тузишни истармидингиз?” деб сўрашса, албатта, истардим. Дэвин Ханейчи? Мен уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман. Қачонки уларнинг шартномалари якунланса ва биз билан қонуний асосда музокара қилиш имконига эга бўлишса, ҳаммаси билан гаплашамиз", — деди Уайт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг