25 июл 16:11
Янгиликлар
Таэквондо
Улуғбек Рашитов финалга чиққанидан сўнг нималар деди?
Токио Олимпиадаси финалига йўл олган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов финалга йўл олганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Нима дейишни билмаяпман, ҳаяжон катта. Иккинчи жангда кореялик рақибимдан устун келдим. Кичиклигимда уни кўриб ҳудди ундек бўлишни орзу қилардим.
Энди финалда ҳам ўзимни кўрсатиб, ғалаба қозонаман.
Рақибларимнинг ёши катталиги? Аксинча, ҳозирда ёшлар ғалаба қозонишмоқда", - деди Рашитов "Спорт ТВ" каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Рашитов бугун соат 17:45 дан сўнг британиялик рақибга қарши финал жангини ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар