UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Жон Жонс қайтишига ишора қилди 0 18:02Жота ва гуллар 0 17:41Яхши янгилик: "Tashkent Select" жамоаси янги мавсумда ҳам Қозоғистон чемпионатида иштирок этади 0 17:20Бенавидес ва Ярд WBC камари учун жанг қилади 0 16:59Топурия Хамзат Чимаев ҳақида: "У одам — ёввойи!" 0 16:38Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди 0 16:17Арман Царукян: "Пимблетт Топ-5 даражасидаги жангчи эмас. У фақат қарияларни юта олади" 0 15:56Илия Топурия: "Ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, 13 июль куниёқ Махачев билан жанг қилардим" 0 15:35Ўзбек боксчилари океан ортида машғулотларни давом эттиришяпти (ФОТО) 0 15:14Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди 0 14:53Холмурод Нурматов кейинги жангини ACA Лигасида ўтказади 0 14:32UFC кузда Бразилияда турнир ўтказиши мумкин 0 14:11Ёш дзюдочиларимиз Туркиядаги нуфузли мусобақадаги иштирокларини бошлашди 0 13:50"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради 0 13:29Жаҳон кубоги. Бугун тўрт боксчимиз финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0

09 июн 22:51
Янгиликлар

Таэквондо

Улуғбек Рашитов Рим Гран-Приси чемпиони!

Бугун Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-При таснифига кирувчи мусобақа старт олди.

Бугунги кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили - Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Никита Рафалович (+80 кг) иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Қувонарлиси шундаки, ҳар икки вакилимиз бирин-кетин рақибларини енгган ҳолда финал жангига етиб келди. Бироз аввал Улуғбек Рашитовнинг венгриялик Марк Левентега қарши финал жанги якунланди. Унда Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби бўлмиш Улуғбек Рашитов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Рим Гран-Приси ғолиблигини қўлга киритди.

Бироздан сўнг, Никита Рафалович Буюк Британия вакили Каден Куннингемга қарши финал жангида даянга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Рашитов аввалроқ Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг