13 июл 15:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Умар Кремлёв: "Биволга трилогия учун икки баробар кўп пул таклиф қилдик, лекин..."
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол Артур Бетербиевга қарши учинчи жангни ўтказишни истамаётганини маълум қилди.
"Мен жуда хафаман. Бу жангни ҳамма кутяпти. Нима учун Бивол ва унинг жамоаси таклифни қабул қилмаяпти, билмайман. Мен бу жанг ташкил қилиниши учун қўлимдан келган барча ишни қиляпман. Иккала жамоа билан ҳам узоқ вақтдан бери музокара олиб боряпмиз. Бетербиев ва унинг жамоаси жангга тайёр эканини тасдиқлай оламан.
Биз Биволга таклиф қилган маблағ аввалги икки жангдагидан анча юқори. Унга аввалги жангларга нисбатан икки баробар кўпроқ гонорар таклиф қилинди. Бетербиев эса бу жанг учун ҳатто бепул ҳам рингга чиқишга тайёр", — деди Кремлёв The Ring нашрига.
Ҳавола :
Манба : The Ring
Фикрлар