UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

23 авг 09:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умар Нурмагомедов рақамланган турнирда жанг қилади

Ўта енгил вазн тоифасидаги россиялик аралаш яккакураш устасининг қачон ва қаерда октагонга қайтиши ошкор бўлди.

Кичик Нурмагомедов 25 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган рақамланган UFC 321 турнирида октагонга чиқади. Бу ҳақда дивизион рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Умарнинг ўзи Каспийскда ўтган матбуот анжуманида хабар берган. 

"Ҳа, бу тўғри маълумот. Менежерим менга қўнғироқ қилиб, UFC раҳбарлари Абу-Дабида жанг қилишимни истаётганини айтди. Биз жамоамиз билан келишиб, бу таклифга розилик бердик. Боиси, ўша пайтда бутун жамоамиз Дубайда бўлади. Локация қулай ва мен Абу-Дабида жанг қиламан. Аслида мен беш раундлик турнирнинг асосий жангида октагонга чиқишни режалаштираётгандим. UFC`дагилар шуни исташаётган экан, майли бу чорловни қабул қилдим", – деди Нурмагомедов.

Шунингдек, Умар Абу-Дабида ғалаба қозонган тақдирда яна чемпионлик жанги учун имконият берилишини ҳам қўшимча қилди. 

"Ҳаммаси яна UFC`га боғлиқ. Бир ўзим ҳеч нарсани ҳал қила олмайман. Даъвогарлар орасида ғалабали серия билан келаётган Пётр Ян ҳам бор. Менимча, UFC айнан Янга чемпионлик имкониятини тақдим этади. Кейин менинг Абу-Дабида қандай натижа кўрсатишимга ҳам кўп нарса боғлиқ. Агар ёрқин жанг кўрсатиб ғалаба қозонсам, мени камар учун даъвогар деб эълон қилишлари ҳам мумкин. Мен бунга тайёрман", – деди Умар Нурмагомедов.

Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги турнирда кимга қарши жанг ўтказишини очиқламади. Катта эҳтимол билан унинг рақиби дивизион рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Марио Баутиста бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг