UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0

02 окт 18:18
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджоновга "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони топширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги №332 сонли қарорига асосан "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги №332 сонли қарорига асосан "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновга "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонини топширди.

"Биз ўз йўналишимизда ҳамжиҳатлик билан иш олиб бориб кўплаб муваффақиятларга эришамиз. Олдинда бизни катта чақириқлар ва ислоҳотлар кутиб турибди. Жамиятда Жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда давом этиш, бунинг учун зарур бўлган шароитлар яратиш, машҳур спортчилар сафини кенгайтириш ва янги номларни кашф этиш шулар жумласидандир", - деди Умид Аҳмаджонов.

Маълумот учун, ушбу кўкрак нишони билан Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон, Осиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган, Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган спортчиларнинг тренерлари, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида сидқидилдан меҳнат қилаётган, республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари тақдирланадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг