21 июл 15:18
Янгиликлар
"Унга ўхшаган қўрқоқлар гап-сўз билан эътиборни жалб қилади". Перейра Чимаев ҳақида кескин фикр билдирди
"Бу йигитга қаранг. Мен чемпионлик учун курашаман, у фақат эътибор марказида бўлишни хоҳлайди. Мен у билан жанг қилмоқчиман! У кейинги даъвогар эканлигимни яхши билади. Аммо, ҳали ҳам шу гапларни айтмоқда.
Агар Дана Уайт: "Алекс, сенга Адесанья билан жанг ташкил қиламан. Лекин унга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт керак. Шунинг учун олдин Хамзат билан жанг қил. У сен билан жанг қилмоқчи. Сенинг чемпионлик жангинг кафолатланган" деса, кўрамиз Чимаев бунга нима деб жавоб берар экан.
У эътибор марказида бўлишни хоҳлайди. Агар чемпионлик жанги кафолатланган бўлса, нега у билан курашишим керак? Унга ўхшаган йигитлар гап-сўз билан эътиборни жалб қилади. Агар чемпионлик учун жанг қилмасам ва Хамзат менга "вызов" ташласа, унинг олдида шляпамни ечаман. Аммо, унинг қилаётган иши қўрқоқлик холос", — деди Перейра.
Фикрлар