UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0

11 мар 19:41
Янгиликлар

Бошқалар

Универсиада. Мусобақаларга старт берилди

Теглар :  Универсиада
Айни пайтда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Универсиада – 2019” спорт ўйинларининг вилоят ва шаҳар босқичлари авж палласига кирган.

Хусусан, Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган тўртта олийгоҳларда таҳсил олаётган талабалар ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 864 – сонли қарорига асосан  ”Универсиада – 2019” мусобақаларининг вилоят саралаш босқичини бошлаб юборишди. 

Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, Тошкент  вилояти минтақавий бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши, вилоятдаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда9 - март куни Тошкент дават аграр университети стадионида Чирчиқ давлат педагогика институти, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ шаҳар филиали ҳамда Тошкент давлат агрор университети жамоалари      Универсиада дастуридан жой олган спортнинг футбол тури бўйича вилоят  саралаш босқичида иштирок этишди.

Қуръа натижаларига кўра, дастлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси билан мезбонлар куч синашишди ва 5: 2 ҳисобида устун келган ЎзДЖТСУ финалга йўлга йўл олди. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ шаҳар филиали ва Чирчиқ давлат педагогика институти ўртасидаги ўйинда эса 1:2 натижасига кўра чирчиқлик талаба-спортчилар қўли баланд келди. ЎзДЖТСУ ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институти ўртасидаги финал ўйинида 2:0 натижаси қайд этилди ва ЎзДЖТСУнинг футбол жамоаси ғолибликни тантана қилишди. 

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғаларини   Тошкент вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Дониёр Рихсибоев ҳамда Ўзбекистон талабалар ассоциацияси Тошкент вилояти минтақавий бўлими раиси ўринбосари Рустам Бобоқуловлар топширишди.

Илҳом РАҲМОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг