UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

12 май 09:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уоррен Уордлининг Дюбуа билан реванш ҳуқуқига эга эканлигини айтди

Супероғир вазн тоифасидаги собиқ WBO чемпиони Фабио Уордли 9 май куни Манчестерда бўлиб ўтган жангда ўзи ютқазган Даниэль Дюбуадан реванш олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

"Шартномада реванш жанги тўғрисида банд бор, - деди ҳар икки боксчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган промоутер Фрэнк Уоррен. — Озгина вақт ўтсин, кутайлик. Яқин бир неча ой ичида супероғир вазнда кўп нарса содир бўлади, кейин эса кўрамиз.

Аммо Дюбуа қайтиб келади, Фабио ҳам ҳеч қаёққа кетмайди. У қайтиб келади. У мард ва жасур йигит. Иккала йигит олдида ҳам шляпамни ечаман", - дея қўшимча қилди Уоррен.

Уордли собиқ жаҳон чемпиони Дюбуага қарши биринчи чемпионлик ҳимоясидан олдин кичик фаворит бўлган ва жанг бошида уни икки марта нокдаунга учратган. Аммо кейин Дюбуа ташаббусни қўлга олишга ва ўн биринчи раундда муддатидан олдин ғалаба қозонишга муваффақ бўлганди.

"Бу ажойиб жанг эди. Раҳмат, Фабио, - деди Дюбуа. — Менда жасорат етарли. Мен нокдаунларни енгиб ўтиб, жангга қайтдим. Унга ажойиб жанг учун миннатдорлик билдираман. У билан рингда учрашиш мен учун шараф эди".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг