05 сен 11:50
Янгиликлар
Теннис
US Open. Биринчи ракеткада кутилмаган мағлубият
Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатида кутилмаган натижалар ҳам қайд этиляпти.
Сайёрамизнинг биринчи рақамли теннис маликаси Эшли Барти шов-шувли тарзда WTA рейтингида 43-поғонадан жой олиб турган америкалик Шелби Рожерсга 2/6, 6/1, 6/7(5) ҳисобларида имкониятни бой берди ва US Open турниридаги иштирокини тўхтатди.
Икки соату 8 дақиқа давом этган баҳсда 25 ёшли Барти 6 та, 28 яшар Рожерс эса 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Икки теннисчининг шу кунгача ўтказган барча бешта учрашувида Эшлининг қўли баланд келганди. Энди Рожерс нимчорак финалда британиялик Эмма Радукануга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар