UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

01 сен 13:53
Янгиликлар

Теннис

US Open. Серена Уильямс дунёнинг иккинчи ракеткасини таслим этди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнири давом этмоқда.

Бугун аёллар ўртасидаги мусобақада кутилмаган натижа қайд этилди. WTA рейтингида 605-поғонадан жой олган америкалик Серена Уильямс иккинчи давра учрашувида дунёнинг иккинчи ракеткаси, эстониялик Анетт Контавейтни мағлуб этишни уддалади - 7/6(4), 2/6, 6/2.

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Серена 2 соату 29 дақиқа давом этган баҳсда 11 та эйс, 6 та қўшхато ва 5 та брейкни қайд этди. Контавейтнинг бу уч йўналишдаги кўрсаткичлари бир хил 5 тани ташкил қилган. 

Қизиғи, 40 ёшли Уильямс Топ-10 теннисчиларига қарши 250-учрашувини ўтказиб, 178-ғалабасини тантана қилди. Қолаверса, у 40 ёшида Топ-3даги теннисчини мағлуб этган илк ракетка устасига ҳам айланди. Энди у US Open учинчи босқичида австралиялик Айла Томляновичга қарши кортга чиқади. Бу Серена учун 21-АҚШ Очиқ чемпионати ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг